3 Март 2021 йил 417

Талабанинг телефонини ўғирлаган шахс хонадоши бўлиб чиқди.

Жорий йил 26 февраль куни, Чуст туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 февраль куни соат 15:15 дан соат 15:20 ларгача бўлган вақт оралиғида институт ётоқхонасидаги хонаси очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, нархи 1.200.000 сўмлик “Редми ноте 8” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу хонада бирга турувчи курсдоши, Чуст туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech