18 Июл 2023 йил
434
Талаба фирибгарларга алданди
2023 йил 3 июнь куни Поп туманида яшовчи, Қирғизистон Республикаси Ўш давлатдаги тиббиёт институтининг 2-босқич талабаси, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил февраль ойида Андижон вилоятида яшовчи эркак ва аёл унинг ишончига кириб, ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтига табақалаштирилган тўлов контракти асосида кўчириб беришни айтиб, 1.000 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати