6 Май 2025 йил
353
Тақинчоқлар ўғриси қўлга олинди
Жорий йилнинг 30 апрель куни Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 16 апрель куни соат 14:00 дан соат 16:00 гача бўлган вақт оралиғида, Чортоқ тумани, “Наманган” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган, фуқаро М.Анинг тегишли бўлган “А.Навоий” маҳалласида жойлашган ҳаммомнинг 2-қаватидаги хонасидан сумкаси ичида бўлган умумий нархи 20.000.000 сўмлик 5 дона зирак ва 3 дона тилла узукларини ўғирлаб кетган шахс, Уйчи тумани, “Гулбоғ” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро И.У эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати