30 Май 2025 йил 335

Тақиқланган экинларни парваришлаётган фуқарога қонуний чора кўрилди

Жорий йилнинг 18 май куни “Қорадори-2025” тадбири давомида, Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан, Янгиқўрғон тумани, “Мўғол” маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туҳилган, фуқаро М.Шнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, томорқасида 12 туп “Каннабис” ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech