23 Май 2025 йил
615
Тақиқланган экинларни парваришлаётган шахснинг қилмишлари фош этилди
Жорий йилнинг 9 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” профилактик тадбири давомида, Уйчи тумани ИИБ ходимлари томонидан, Уйчи тумани, “Соку” маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган, фуқаро Ш.Н “Кесканёр” маҳалласи ҳудудида жойлашган, ўзи тегишли бўлган иссиқхонада 69 туп “Наша” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати