5 Май 2025 йил 237

Тақиқланган экинларни етиштираётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 23 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Мингбулоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қирқчек” маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган, фуқаро А.Б шу йил ўзига тегишли бўлган ер участкасида 7 туп “Саnnabis” гиёҳвандлик моддасини экиб парвариш қилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЎЗбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech