5 Июн 2025 йил 372

Тақиқланган экинлар парваришланаётган дала майдони аниқланди

Жорий йилнинг 19 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Тоймособод” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган, фуқаро Э.Сга тегишли маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида 100 туп “Каннабис” ўсимликларини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech