25 Сентябр 2025 йил
72
Табиий газни талон-тарож қилган шахс аниқланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Янги Наманган тумани «Ишонч» маҳалласида яшовчи фуқаро, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 299.6 миллион сўмлик табиий газни ўғирлик йўли билан талон тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати