Сув талашиш ортидан бўлган низо ўлим билан якун топди
2021 йил 6 июль куни соат 21:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.О. МЧЖга қарашли мевали боғда шу ерда деҳқончилик билан шуғулланган, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1958 йилда туғилган М.Н. билан сув талашиб ўзаро жанжаллашиб, қўли билан бош қисмига урганлиги оқибатида, М.Н. ерга боши билан йиқилиб, тан жароҳати олган. Сўнгра Н.О. М.Н.ни Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган.
М.Н. олган тан жароҳати бўйича Тўрақўрғон туман марказий шифохонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 10 июль куни вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумнинг баданида ташқи тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги, унинг ўлими бош мия ёпиқ шикасти, бош мия тўқима остига қон қуйилишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати