7 Август 2021 йил 354

Сув насосини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди.

2021 йил 5 август куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик сув насосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech