30 Июн 2021 йил 397

Сув насосини ўғирлаган ўғри ушланди.

2021 йил 28 июнь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 дан соат 17:00 гача  бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ошхонасидан нархи 550.000 сўмлик сув насосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, ҲПБ профилактика инспектори ва кинологлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech