1 Август 2023 йил
368
Сумкадан телефон ва пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
2023 йил 27 июль куни Наманган туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда Наманган тумани “Катта Тошбулоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тошбулоқ” деҳқон бозорида савдо қилаётган вақтида номаълум шахс, сумкасида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик уяли алоқа воситаси ва 2.700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати