Сумкадан пулларни ўмарган шахс ушланди
2023 йил 29 июль куни Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:30 ларда номаълум шахс Наманган шаҳар Маърифат МФЙ Қўқон кўчасида жойлашган “Лаззат” ошхонасида ўзига тегишли бўлган аёллар сумкасидан 670.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида кузатув камерасига қайд этилган гумон қилинувчининг фотосурати олиниб, вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган “Шахсни индентификация қилиш тизими”да текширилганда, ушбу шахс Наманган туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил олинган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати