3 Январ 2022 йил 429

Сумкадаги тилла тақинчоқ ўғирланди

2021 йил 28 декабрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 27 декабрь куни соат 12:30ларда, Косонсой туманида жойлашган “Кийим бозори” ҳудудида юрган вақтида, номаълум шахс қўлида бўлган сумкасини ичидан 13.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech