5 Апрел 2022 йил 405

Стол устида қолдирилган телефон аппарати ўғирланди.

Шу йил 30 март куни Учқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 13:30 ларда номаълум шахс Учқўрғон туман Чек маҳалласи ҳудудида жойлашган компьютер ўйинлари хонасида стол устида қаровсиз қолдирган нархи 1.190.000 сўмлик “Редми-9С” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 2003 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech