Спиртли ичимлик жиноятга етаклади.
2021 йил 2 январь куни, Наманган туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.Р. ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:30 ларда, Наманган туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган О.М. ва 1980 йилда туғилган Н.Р. жиянлари билан бирга О.М.ни яшаш уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда О.М., Н.Р.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, С.Р.ни ташқарига чиқиб кетганлигидан фойдаланиб, дарвозахонасида турган унга тегишли нархи 400.000 сўмлик “Урал-2018” русумли велосипедини ўғирлаб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, О.М., Н.Р. билан бирга шу куни таниши, Наманган туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Д.А.га
150.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати