8 Май 2021 йил
379
Спиртли ичимлик таъсиридаги фуқаро бетон тўсиққа йиқилди.
Жорий йил 5 май куни соат 14:00 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1961 йилда туғилган Н.О. Наманган шаҳрида оқиб ўтган канал бўйида қариндоши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1954 йилда туғилган Д.А. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Н.О. Д.А.ни елкасидан итариб юборганида Д.А. боши билан канал четидаги бетон тўсиққа йиқилиб тушиб, тан жароҳати олган.
Натижада, Д.А. бош мия ёпиқ шикасти, бош лат ейиши, ўнг чакка суягини синиши ташҳиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати