25 Сентябр 2020 йил
615
Спиртли ичимлик оқибатида жанжал келиб чиқди.
Жорий йил 9 сентябрь куни соат 19:30ларда Наманган туманида яшовчи икки қўшни биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Алкоголдан маст бўлгандан сўнг улар ўртасидаги суҳбат тортишувга, ундан сўнг катта жанжалга айланиб кетади. Бир-бирининг ҳақоратига чидолмаган қўшнилар энди бир-бирларини дўппослашади ва иккови ҳам тан жароҳати олади.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати