9 Сентябр 2021 йил 441

Спиртли ичимлик жиноятга етаклади.

Жорий йил 7 сентябрь куни соат 23:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2014 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан судланган, 1996 йилда туғилган фуқаро А.Р. Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган таниши Б.Н. билан бирга қўшниси, 1968 йилда туғилган аёлни яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб қолиб, фуқаро А.Р. қўлида бўлган ош пичоқ билан Б.Н.ни бўйин сохасига бир маротаба урган.

Натижада, Б.Н. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech