“Спарк” автомашинасидан “Гашиш” топилди.
2021 йил 8 май куни Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Мингбулоқ тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Спарк русумли автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганида, автомашинанинг орқа ўриндиғида бўлган шимининг чап чўнтагидан оқ рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир хидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2,47 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 май куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати