Сой бўйидаги сўридан телефон ўғирланди.
2021 йил 21 август куни, Андижон вилояти Бўстон туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил июль ойининг охирларида, Поп туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйига дам олиш учун борган вақтида номаълум шахс, сой бўйидаги сўридан нархи 2.000.000 сўмлик “Самсунг А-30” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва кинолог томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати