5 Август 2023 йил 396

Сотувдаги велосипедларни ўғирлаган фуқарога қонуний чора кўрилди

2023 йил 26 июль куни соат 16:00 ларда Чуст туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 июль куни номаълум шахс Чуст тумани Бибиона МФЙда жойлашган савдо дўкони олдига сотувга қўйилган нархи 1.500.000 сўмлик Германия давлатида ишлаб чиқарилган велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Чуст тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Бундан ташқари, ушбу фуқаро 28 июль куни Чуст туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаронинг дўкон олдига сотувга қўйилган 1.500.000 сўмлик велосипедни ўғирлаб кетаётганида ушлаб олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2023 йил 30 июль куни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech