6 Август 2021 йил 364

Сотилган хонадон кимга тегишли?

2021 йил 26 июль куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил март ойида, Уйчи туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган уйни ўзига тегишли эканлигини айтиб,  29.600 АҚШ долларга  сотиб, 4.200 АҚШ долларини олиб, пулларни ўзининг эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech