14 Июл 2021 йил
367
Сотилган тақинчоқларнинг пули қаерга кетди?
Жорий йил 3 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 февраль куни, Намаган шаҳар Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” ҳудудида жойлашган тилла буюм бозорида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган Г.Н. унинг ишончига кириб, нархи 13.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини тилхат асосида олиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати