Сомсахонага ўғри тушди
2022 йил 11 январь куни, Норин туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Норин тумани ҳудудида жойлашган сомсахонасининг эшигини бузиб кириб, хона ичида бўлган, 5.000.000 сўм пул, нархи 250.000 сўмлик овоз кучайтиргич ва нархи 20.000 сўмлик пичоғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати