26 Апрел 2023 йил 482

Содир этилган автоҳалокат кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

2023 йил 20 апрель куни соат 14:00 ларда Косонсой тумани «Ровот» МФЙ Ровот кўчаси ички йўлида 1966 йилда туғилган фуқаро «Дамас» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган.Ҳодиса оқибатида жабрланувчи “бош мия ёпиқ шикасти, пешона юз соҳаси шилинган жароҳати” билан туман шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай бола шифохонада вафот этган.Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳодиса содир бўлган ҳудудда Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи томонидан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти вакиллари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди. Йиғилишда дастлаб ҳодиса тафсилотлари йиғилганларга етказилди. Бу каби салбий ҳолатларни олдини олишда тарғиботларни янада кучайтириш, ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириш, ёш болаларни кўчаларда назоратсиз қолдирмаслик, боғча ва мактабга қатнайдиган болажонларни йўлларда ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўймаслик лозимлиги таъкидланди. Шундан сўнг болалар иштирокида содир бўлган ЙТҲлар ва уларнинг аянчли оқибати ҳақида ҳикоя қилувчи махсус фильм намойиш этилди.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech