Содир бўлган 4 та ЙТҲнинг биттаси ўлим билан якун топди.
Шу йил 17 ноябрь куни соат 12:50 ларда Норин тумани Избоскан-Хаққулобод йўлининг 12 км.да Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
18 ноябрь куни соат 15:30 ларда, Норин тумани Чўжа-Хаққулобод йўлининг 20 км.да Кобалт русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Натижада Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси пешона соҳасининг йиртилиши, 4-5-6-қовурғаларини синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
11 ноябрь куни соат 21:30 ларда учқўрғон тумани Учқўрғон-Бурилма йўлининг 8 км.да Кобалт русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.
Натижада автомашинада бўлган йўловчи бош мия ёпиқ шикасти, 5-6 умуртқасини синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
20 ноябрь куни соат 18:30 ларда Наманган тумани Хонобод-Қиёт йўлининг 8-км.да ВАЗ-2101 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил
24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати