25 Ноябр 2021 йил 378

Сирға эгасига қайтарилди

2021 йил 18 ноябрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда Мингбулоқ туманида жойлашган деҳқон бозорига бирга яшовчи 2020 йилда туғилган қизи билан биргаликда келган вақтида қизининг қулоғида бўлган нархи 500.000 сўмлик сирғасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech