Синфдошининг пулларини талон тарож қилган йигит қўлга олинди
2021 йил 22 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 16:40 ларда, Дамас русумли автомашинасида Давлатобод тумани маҳалласидан Наманган шаҳар йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Давлатобод тумани маҳалласида жойлашган ошхона олдида синфдоши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2017 йилда Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан судланган, 2000 йилда туғилган фуқаро уни тўхтатиб, йўловчи сифатида чиқиб, 130.000 сўм пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, автомашинадан тушиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакиллари томонидан фуқаро Наманган шаҳрида жойлашган компьютер ўйинхонасида юрган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати