2 Январ 2021 йил
441
Шубхали шахснинг ёнидан “Марихуана” чиқди.
2020 йил 29 декабрь куни Чуст тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Чуст шаҳар Гулистон МФЙ ҳудудида шубхали ҳатти-ҳаракатлар содир этган фуқаронинг ёни холислар иштирокида текширилганда, шимининг чап чўнтагидан қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун Чуст тумани ИИБга олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 2,24 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати