Шубхали шахснинг ёнидан “Гашиш” топилди
Жорий йил 18 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги”, “Антитеррор-Тозалаш” ва “Чегара-Тозалаш” тадбирлари давомида, Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Мингбулоқ туман кўчаси ҳудудида кетаётган вақтида, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилиб, эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагида гугурт қутисига солинган, тўрт бўлакдан иборат ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,37 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати