Шубхали шахснинг ёнидан “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди.
2022 йил 4 апрель куни соат 12:30 ларда, ДХХ Наманган вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар Марғилон маҳалласи ҳудудида Фарғона вилоятида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Матиз русумли автомашинасида бўлган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро шубхали хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун холислар иштирокида кўздан кечирилганида қўлида қора елим пакетга ўралган тўқ жигарранг рангли, ўткир хидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг ҳулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 194,41 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати