21 Сентябр 2020 йил 634

Шубхали шахснинг чўнтагидан “Марихуанна” топилди.

Жорий йил 10 сентябрь куни ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, вилоят ИИБ Тезкор хизмат ходимлари ва туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ҳамда Ўз.Р. Миллий Гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси 5-отряд ходимлар томонидан Поп туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарони тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг ён чўнтагидан ўткир ҳидли, кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2,41 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 сентябрь куни Ўз.Р. ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech