7 Октябр 2021 йил 367

Шубхали ҳайдовчининг ёнидан “Марихуана” топилди.

Шу йил 4 октябрь куни соат 04:50 ларда, вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-туманлараро ЙПХ инспекторлари томонидан Наманган шаҳар Янги Наманган тумани Оромгоҳ айланма ҳаракатланиш йўлида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича, Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро билан сухбатлашилаётган вақтида, у шубхали ҳаракатлар содир этганлиги сабабли ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган шимининг орқа чўнтагидан целлофан пакетга ўралган, оч яшил рангли, ўткир хидли, қуруқ холатдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 2,81 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech