1 Август 2023 йил 207

Шубҳали шахснинг ёнидан “Гашиш” топилди

2023 йил 15 июль куни соат 19:00 ларда вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакилари томонидан Давлатобод тумани “Давлатобод” маҳалласи ҳудудидаги шубҳали хатти-ҳаракатлар содир этган Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чап чўнтагидан оқ целлофан пакетга ўралган 2 дона бўлакларга бўлинган қорамтир рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКМнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,88 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech