4 Апрел 2022 йил
444
Шовқин сабаб кўтарилган жанжал
2022 йил 16 март куни соат 21:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани “Янги тонг” МФЙда яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида қўшниси билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжалга қўшни аёлнинг ўз уйида мусиқани баланд овозда эшитгани сабаб бўлган. Оқибатда 1972 йилда туғилган аёлга тан жароҳати етказилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш Ўз.Рес.МЖтКнинг 192-моддаси тартибида жавобгарликка сабаб бўлади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати