9 Май 2023 йил
402
Шоли ўғриси қўлга олинди.
2023 йил 6 май куни Поп туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, маҳалласида жойлашган обжувозхонаси эшикларини бузиб кириб, у ерда бўлган 4 тонна нархи 36.000.000 сўмлик шоли маҳсулоти ва 1 дона нархи 1.500.000 сўмлик телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати