16 Ноябр 2021 йил 382

Шкафдаги пуллар ўғирлаб кетилди

2021 йил 14 ноябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 13 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 16:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, очиқ қолган дарвоза эшиги орқали кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган шкаф ичидаги 1.800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Норин тумани ИИБ ЖҚБ  тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech