30 Июн 2021 йил 392

Шкаф ичидаги захри қотил.

2021 йил 19 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Норин туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, мехмонхонасидаги шкаф ичида қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, жигарранг рангли модда борлиги ва хожатхонаси девори орасида қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли, жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг умумий соф оғирлиги 2,93 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech