28 Феврал 2022 йил 419

Шиша идиш ичида сақлаб келинаётган “Марихуана”

2022 йил 14 февраль куни Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика катта инспекторлари томонидан, Поп туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги товуқхонаси орқа томонида бир дона 0,5 ҳажмли шиша идиш ичида яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 100,58 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 16 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech