17 Феврал 2022 йил 315

Шиша ичига яширилган “Марихуана”

2022 йил 14 февраль куни Поп тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика катта инспектори томонидан туманда яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги товуқхонаси орқа томонида бир дона 0,5 ҳажмли шиша идиш ичида яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 100,58 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech