12 Апрел 2021 йил 285

Шифохонада даволанаётган аёл шеригининг пулларини ўғирлагани фош бўлди.

Жорий йил 11 апрель куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 апрель куни соат 14:00 ларда номаълум шахс, туман ҳудудида жойлашган шифохонада даволаниб ётган хонасидаги дераза токчасига қуйилган аёллар сумкасининг ичида бўлган 1.300.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу хонада бирга даволанаётган шериги, Чуст туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech