Шифохона учун сарфланган автомашиналар пули қаерга кетди.
Шу йил 29 ноябрь куни Чортоқ туманида яшовчи фуқаро туман ИИбга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил апрель ойида таниши унинг ишончига кириб Наманган шаҳрида жойлашган янги қурилган шифохонасини жихозлаш учун пул кераклигини айтиб, Кобальт русумли автомашинасини 10.500 АҚШ долларига, Нексия русумли автомашинасини 9.200 АҚШ долларига ҳамда 2 дона Малибу русумли автомашиналарини 30.000 АҚШ долларига соттириб, пулларни 2020 йил июль ойига қадар қайтаришини айтиб, олган пулларни ўзининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 8 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати