5 Декабр 2020 йил 426

Шеригини чув туширган аёлга қонуний чора кўрилди.

Шу йил 2 декабрь куни, Норин туманида яшовчи 2001 йилда туғилган аёл Наманган шаҳрида жойлашган 1-сонли перонотал марказига шу туманда яшовчи 1986 йилда туғилган аёл билан бирга келиб, УЗИ аппаратидан ўтиш учун ичкарига кириб кетишдан аввал 1986 йилда туғилган аёлга ўзига тегишли бўлган сумкасини ишониб топшириб кетган вақтида аёл сумкада бўлган уяли телефон аппаратини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 3 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech