Шахмат-шашка мусобақаси ғолиблари тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрьдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғи ҳамда “Маънавият ва маърифат” ойлиги доирасида Касбий тайёргарлик бўлими томонидан вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни жисмонан соғлом ва руҳан тетик этиб тарбиялаш, спорт машғулотларига кенг жалб қилиш ва интеллектуал билимларини ошириш мақсадида спортнинг «Шахмат-шашка» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақанинг 1 ҳудудий босқичи жорий йилнинг 5 апрель куни мустақил бошқармалар, туман (шаҳар) ИИБларида ўтказилиб, фахрли ўринни эгаллаган ходимлар билан, жорий йилинг 13 апрель куни мусобақанинг
2 вилоят босқичи Наманган вилояти Шахмат федерацияси «Шох-руҳ» шахмат-шашка клубида юқори савияда ўтказилди.
Қизғин курашга бой ўтган беллашувнинг якуний натижаларига кўра спортнинг «Шашка» тури бўйича 3-ўрин билан Норин тумани ИИБ ходими, 2-ўрин билан Чортоқ тумани ИИБ, фахрли 1-ўрин билан эса Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходими тақдирланди.
«Шахмат» мусобақасида 3-ўрин Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимига насиб этган бўлса, 2-ўрин билан Тўрақўрғон тумани ИИБ ходими тақдирланди. 1-ўринни эса Наманган тумани ИИБ ходими қўлга киритди.
Ғолиблар вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Касбий тайёргарлик бўлими томонидан “Маънавият ва маърифат” ойлиги доирасида яна бир қатор спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати