26 Июл 2023 йил 552

Шантажчи жиноят устида қўлга тушди

2023 йил 13 июль куни Учқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган вояга етмаган қиз ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи 2004 йилда туғилган таниши аризачининг порнографик фотосуратларини “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1.000.000 сўм пул талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шу йил 14 июль куни тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ЭКГ эксперти томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, аризада номи келтирилган шахс аризачидан Учқўрғон тумани Навбаҳор маҳалласи ҳудудида 750.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech