6 Май 2021 йил 580

“Шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида базавий сайёр ўқув курслари бошланди.

Юртбошимиз томонидан шу йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси 8-сон баёни 45-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура ва Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 10 апрель кунидаги «Ички ишлар органлари профилактика инспекторларини базавий касбий ҳамда чуқурлаштирилган тартибда ўқитишни ташкил этиш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан,Ўзбекистон Республикаси назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси масъул ходимлари, Наманган вилояти ИИБ тузилма раҳбарлари ҳамда Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиали ҳамкорлигида жорий йилнинг 06 май куни Наманган вилояти ички ишлар органлари тизимидаги профилактика инспекторларига “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида туманлараро базавий сайёр ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсининг мақсади – профилактика инспекторларининг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

Ўқув курсида – Вазирлик Академияси, Малака ошириш институти, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлик университети, Бош прокуратура Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ва Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги олий мактабининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Наманган вилояти назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги тажрибали ходимлари иштирок этмоқдалар.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва амалиёт ходимлари томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ҳамда ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қуролларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув машғулотлари белгиланган тартибда ўтказилмоқда.

Айни кунларда ИИВ Наманган академик лицейи ва Чуст туманларида олиб борилаётган машғулотлар 25 майга қадар барча ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech