8 Ноябр 2021 йил 344

Сейфни тунаб кетган шахс қўлга олинди.

Жорий йил 6 ноябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 5 ноябрь куни соат 12:00 дан соат 12:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, меҳмонхонада бўлган темир сейфидан 4.600 АҚШ доллари ва 800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech