Сейфдаги пулларни ўмарган кимса ушланди.
Жорий йил 11 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:15 ларда, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, очиқ қолган эшиги орқали кириб, хонадонидаги кийим жавонига ўрнатилган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейфида бўлган 1.500 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва тегишли кўргазмалар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати