10 Март 2021 йил
400
Сейфдаги 500 АҚШ долларини ўғирлаган шахс фош этилди.
Жорий йил 3 март куни, Поп туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйида бўлган темир сейф ичидан 500 АҚШ долларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Поп тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу куни яшаш уйига меҳмонга келган таниши, Тошкент вилоятида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати